Ёш авлод таълим-тарбиясида адабиёт беқиёс ўрин тутади. Аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.
17.04.2021
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари Файзулла Хўжаевнинг уй музейида бўлишди. Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гўзал Рахимова иштирок этиб, у кишининг илмли, ўз замонасининг билимдони ва сиёсатшунос бўлганлигини таъкидлади.
16.04.2021
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
14.04.2021
Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини кенг тарғиб этиш, Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида жорий йилнинг 10 апрель куни Божхона институтида театр томошаси ташкил этилди.
12.04.2021
2021 йил 9 апрель куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида божхона органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ҳамкорликда Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан “Амир Темур Иккинчи Ренессанс ҳомийси” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
9.04.2021
9-апрел Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг таваллуд айёми.
9.04.2021
Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари” номи остида шуҳрат топади. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тож-у тахт эгалари фаолиятининг тартиби – тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини тайинлаш тартиблари белгилаб берилган.
9.04.2021
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотива Кадрлар бўлими томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини муносабати билан бошқарманинг ёш ходимлари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди.
9.04.2021
Юртимизда ҳар йили Буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун кенг нишонланиб келинмоқда. Анъанага мувофиқ бу йил ҳам улуғ бобокалонимизнинг таваллуд айёми арафасида турли учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
9.04.2021
7.04.2021
Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни жаҳонга машҳур қилган улуғ шахсдир.
7.04.2021
“Театр - бу ибратхонадир” – дея театрга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай таъриф берган бўлса, бугун Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.
7.04.2021
Мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган қонун хужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда йўналишдаги вазифаларни бажариш кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда.
5.04.2021
Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиёт ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти томонидан Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
5.04.2021
Мустақиллик йилларида бой маънавий меросимиз, миллий қадриятларимиз, шу жумладан, Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тамаддуни тарихидаги ўрни тикланди ва Темурийлар тарихини чуқур ўрганиш, уни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
2.04.2021
Ҳар йили юртимизда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳорда бир қатор байрамлар нишонланади. Aна шундай байрамлар сирасига урф-одат ва қадриятларимизни ўзида уйғун этадиган “Наврўз” умумхалқ байрамини айтишимиз мумкин. Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир.
31.03.2021
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан ёш ходимларнинг маданий ва маърифий ҳордиқ олишлари учун мунтазам тарзда театр, музей ҳамда кўнгилочар масканларга ташрифлар ташкил этилмоқда.
29.03.2021
Наврўзи олам шодиёналари диёримиз узра кезиб юрибди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган турли маданий-маърифий тадбирлар асосида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан навбатдаги хайрия тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.
22.03.2021
Маҳаллабай ишлаш тизими давлат органлари томонидан фуқароларнинг турмуш тарзидаги муаммолар, маҳалла даражасидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда инсонларнинг ҳаётини яхшилашда муҳим рол ўйнамоқда.
22.03.2021
Навруўз умумхалқ байрами арафасида божхона органлари ходимлари хизмат бурчини ўташда вафот этган сафдошларининг оила аъзоларини йўқлаб боришлари хайрли анъанага айланган.
22.03.2021