Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларга асосланган иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва малакали мутахассисларни кенг жалб қилиш, ўз бизнесига эга оилаларни кўпайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

15.06.2021

“Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият кўрсаткичлари таҳлил қилинганида экспортнинг улушига алоҳида эътибор қаратилади. Экспортнинг ташқи савдо балансидаги ижобий натижага эришилишида тадбиркорларга мамлакатда қулай инфратузилманинг яратилгани, шунингдек ишлаб чиқариш воситалари ва асбоб-ускуналарни импорт қилишда берилаётган божхона имтиёзлари муҳим аҳамиятга эга.

15.06.2021

Сирдарёда божхона ходимлари тадбиркорларнинг муаммоларини ижобий ҳал этилишига кўмаклашишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга барча соҳаларда кенг имкониятлар бериш ва бу орқали мамлакат иқтисодини ривожлантириш бугун асосий эътиборда. Айниқса, бу борада мутасадди идора ва ташкилот раҳбарларининг жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларга кўмаклашиши амалда ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.

14.06.2021

Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда саноат ва ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

5.06.2021

Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини имкон даражасида жойида ҳал этиш божхона органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

4.06.2021

Божхоначилар қишлоқларни ободонлаштиришга кўмакчи Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади.

4.06.2021

Қашқадарёда янги лойиҳа ишга туширилиши билан 350 нафар ёшлар ва аёллар иш билан бандлиги таъминланади Божхоначи - тадбиркор таянчи

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан доимий равишда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, божхонада тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва маҳсулотларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришдаги енгилликлар тўғрисида тушунтирилмоқда.

4.06.2021

Донорлик акциясида божхоначилар фаол қатнашишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Юртимизда қон ва қон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қоплашда донорлар хизмати муҳим ўрин тутади. Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига муҳтож бўлади. Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорлардир.

31.05.2021

300 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Кунлар исиши билан боғларимизда пишиб етилган шириндан-шакар мевалар ички ва ташқи бозорларнинг расталаридан муносиб жой эгаллади.

31.05.2021

Божхоначилар тадбиркор ҳузурида бўлишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Сайхунобод туман ҳокимлиги ва туман Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани, Фаровон МФЙда жойлашган “QADRLI” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мутасадди раҳбарлари билан “Мижозбай” тизимида давра суҳбати ўтказилди.

27.05.2021

Наманганда тадбиркор аёллар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда тадбиркор аёлларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилгани уларнинг ишбилармонлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, оиласи ва жамиятимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

27.05.2021

Жиззахда олтиндан қиммат гул – заъфарон етиштирилади Божхоначи - тадбиркор таянчи

Маълумки, Заъфарон узоқ асрлардан буён баҳоси ва қадри юқори бўлган ўсимлик саналиб келинади. Негаки, ундан замонавий тиббиётда дори дармонлар тайёрлашда, саноатда, ипак, тўқилган толалар, гиламларни бўяшда, қимматбаҳо қоғоз ишлаб чиқаришда, рассомликда, терига ёзув ишлаш ва бошқаларда жуда кенг фойдаланишади. Ушбу жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон плантациялари барпо қилинган бўлиб, уни етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси устида “BMB-Оpera Zafferano” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси иш олиб бормоқда.

27.05.2021

Сурхондарёнинг ташқи савдо кўрсаткичлари: рақамлар ва фактларда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ташқи савдо кўрсаткичлари – ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

24.05.2021

“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

24.05.2021

“Тошкент-товар” божхона постида тадбиркорларга “мижозбай” хизмат кўрсатилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг фаолиятида тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

22.05.2021

Божхоначилар Ғозғонда тадбиркорлар ҳузурида бўлишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Навоий вилоят божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мутасаддилари томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олинган.

21.05.2021

Хоразмда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Хоразм вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар давом этмоқда.

20.05.2021

Сурхондарёда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш борасида барча зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Шунга қарамай, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятларини тўлақонли амалга оширишларида муаммолар ҳам йўқ эмас.

20.05.2021

Божхоначилар Уйчида сайёр учрашув ўтказишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тадбиркорларга божхона соҳасида янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

20.05.2021

Божхоначилар тадбиркор хузурида Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Сирдарё туманида жойлашган “Sirdaryo Glass” МЧЖда “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарлардан ундириладиган божхона тўловлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг