Божхона соҳасида янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш ва уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида ўқув-семинар ташкил этилди.
20.04.2021
Бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қанча ижобий ишлар қилиниб келинмоқда.
31.03.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” 347-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатимизга импорт қилинадиган ҳамда республика ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари учун утилизация йиғими ундирилиши жорий қилинди.
17.03.2021
Ҳозирда тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви жараёнида импорт қилинаётган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича (ТИФ ТН) таснифланишида қатор қулайликлар жорий этилмоқда.
2.03.2021
Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 101-сон қарори қабул қилинди.
1.03.2021
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқаро аэропортларида, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомабиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида божхонадан ўтишда икки йўлакли тизим жорий қилинган эди.
16.02.2021
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-666-сон Қонуни қабул қилинди.
11.02.2021
23.01.2021
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан, “Электрон пломбалар орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларнинг ноқонуний киришининг олдини олиш ҳамда ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини сифатли божхона назоратини таъминлаш бўйича чораларни ўз вақтида кўриш имконини берувчи товар ва транспорт воситаларини кузатиш тизимини тест режимида жорий этиш” бўйича танлов эълон қилади.
7.01.2021
Барчамизга маълумки, бу йил Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Контитуциясининг 28 йиллиги кенг миқёсда нишонланади.
2.12.2020
2020 йил 10 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 705-сон қарори қабул қилинди.
12.11.2020
Жорий йилнинг 18 август-2 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) қўшилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.
18.09.2020
Республикамизда жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш ва суд жараёнини халқаро стандартларга жавоб берадиган тизим шаклига келтириш, бунда илғор хорижий тажрибаларга суяниш, шунинг учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони ҳам айни ана шундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жумласидандир. Мазкур Фармон, шубҳасиз, ушбу соҳада бирмунча йирик ўзгаришларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
17.09.2020
Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси томонидан “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали ҳавола қилинди.
29.08.2020
Мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
26.08.2020
Мамлакатимизнинг қўшни давлатлар билан ўзаро ташқи иқтисодий алоқалари йилдан-йилга мустаҳкамланиши божхона соҳасига оид ислоҳотларнинг жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.
22.08.2020
Маълумки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
12.08.2020
Бугун ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик қулайлик, ошкоралик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари янгиланишларнинг муҳим омилига айланиб бораётир.
29.07.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон Қарорига мувофиқ, божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил қилинди.
29.07.2020
2020 йил 23 июль куни “Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
29.07.2020