Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандлик божхоначилар муддатли ҳарбий хизматчилар билан учрашишди
93
Мудофаа вазирлиги кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи А.Абдураззоқов ва вилоят ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармаси катта инспектори С.Якубовлар муддатли ҳарбий хизматчиларга божхона ва ички ишлар органи йўналишининг олий ўқув юртларига ўқишга кириш тартиби бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтишди.
Самарқандлик божхоначилар муддатли ҳарбий хизматчилар билан учрашишди

Тадбирни ташкил этишдан мақсад аскарларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларни келажакда маълум бир касбга йўналтиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига номзодларни ҳужжатларини қабул қилиш тартиби, таълим жараёни ҳамда божхона тизимида кадрлар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида вилоят божхона бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи А.Абдураззоқов тўлиқ тўхталиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомнинг тегишли бандига мувофиқ, хизматга муносиб кадрларни қабул қилиш мақсадида божхона органлари таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб борадилар. Қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар оммавий ахборот воситаларида ёритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ўз моҳиятига кўра, божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган касбий маҳоратини оширишни таъминловчи божхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа бўйича илмий-тадқиқот масалаларини комплекс тарзда янгича мазмун ва шаклда ташкил этишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди ва божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.

Институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда курсантларида таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган янгича ўқитиш тизимини шакллантириш мақсадида икки босқичли “Божхона иши” ва “Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)” мутахассисликлари бакалаврларни ҳамда “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича магистрларни тайёрлаш амалга оширилади. Эндиликда юриспруденция мутахассислигини тамомлаган институт битирувчиларининг касбий фаолият соҳалари кенгайиб, нафақат божхона органларида, балки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ҳам хизматни ўташ имкониятига эга бўлишади.     

Иккала соҳа маърузачиларидан сўнг Марказий ҳарбий округ ҳарбий-касбий танлов бўлими бошлиғи, майор У.Султонов ҳам сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга берилган бу имкониятлардан самарали фойдаланиш даркорлигини аскарларга ўқтириб ўтди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг