Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида “Жиззах ЭИЗ” божхона пункти ўз фаолиятини бошлади
82
Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси “Жиззах” ТИФ божхона постининг “Жиззах ЭИЗ” божхона пункти жорий йилнинг 7 ноябридан “Жиззах” ЭИЗ дирекцияси маъмурий биносида ўз фаолиятини амалга оширишни бошлади.
Тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида “Жиззах ЭИЗ” божхона пункти ўз фаолиятини бошлади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4931-сон Фармони ҳамда 2017 йил 7 августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3175-сон Қарори талабларига кўра “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида божхона постлари фаолиятини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилган эди.

 “Жиззах” ЭИЗ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил  18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда “Жиззах” ЭИЗ  иштирокчиси сифатида 25 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган.

Бундан ташқари “Жиззах” ЭИЗ жойлашган Жиззах шаҳридаги “А” саноат ҳудудида ЭИЗ иштирокчиларидан бошқа яна кўплаб ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият олиб бормоқда.

 

 

 

 

 

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг