Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил йўлак”да яширилган атирлар фош этилди
238
Бугунги кунда божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқароларга кўпгина қулайликлар яратилди.
“Яшил йўлак”да яширилган атирлар фош этилди

Жумладан, мамлакатимиздаги барча халқаро аэропортларда жорий йилнинг январи ойидан яшил ва қизил йўлак жорий этилди. Яратилган бу каби қулайликлар фуқароларимизга, ва айниқса мамлакатимизга ташриф буюрувчи чет давлат фуқароларига ўзига хос қулайлик яратмоқда. Рақамларга эътибор қаратсак, жорий йилнинг ўтган даврида Қарши халқаро аэропорти орқали ҳаракатланган 21 мингдан ортиқ фуқаролардан 98 фоиздан ортиғи айнан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.

Бироқ яратилган бу каби қулайликлардан самарали фойдаланиш ўрнига, ўз манфаатларини кўзлаб, қонунбузарликларга қўл ураётган фуқаролар ҳам учраб турибди. Мазкур йилнинг ўтган даври мобайнида бу каби қонунбузарликлар сони 81 тани ташкил этиб, қиймати 114 млн. сўмлик товар моддий бойликларининг яширинча олиб ўтилиши ва олиб кирилишига чек қўйилди.

Хусусан, куни кеча “Қарши аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро А.К.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, белгиланган меъёрдан ортиқча атирларни йўловчи божхона декларациясида қайд этмасдан, ноқонуний равишда олиб кираётганлик ҳолати аниқланди.

Фуқарога нисбатан божхона қонунбузарлиги юзасидан баённома тузилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

11.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг