Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Toyota camry”нинг орқа ўриндиғига нима яширилган эди?
294
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан автомобиль эҳтиёт қисмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.
“Toyota camry”нинг орқа ўриндиғига нима яширилган эди?

Қўшни давлатдан “Сирдарё” чегара божхона постига “Toyota camry” русумли енгил автомашинада келган фуқаро А.Х.нинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Натижада автомашина холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Қарангки ушбу шахс декларацияланмаган, божхона ходимининг  оғзаки сўровида тақдим қилмаган 2 хил турдаги 6 дона автомобиль эҳтиёт қисмларини орқа ўриндиқ орқасида яширинча олиб ўтмоқчи бўлган экан. Экспертлар томонидан эҳтиёт қисмлар 3,5  млн. сўм қийматида баҳоланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

                                                        Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

11.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг