Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхоначилари бир гуруҳ “Тиллафурушларни” тўхтатиб қолишди
159
Маълумки юртимизга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Тошкент вилояти божхоначилари бир гуруҳ “Тиллафурушларни”  тўхтатиб қолишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари ва Тошкент вилояти ИИБ вакили билан хамкорликда “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган М. Р. га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган, қиймати қарийб 61 млн. сўмлик, умумий вазни 1217 граммдан иборат бўлган оқ металлдан ясалган 184 дона ҳар хил турдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб келинаётганлиги аниқланди.

Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро А. А. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида божхона ходимига оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 42 680 000 сўмлик умумий оғирлиги 194 грамм бўлган 28  дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари олиб кирилаётганилиги фош этилди.

Ушбу пост орқали Республикамизга кириб келаётган 10 нафар фуқароларнинг қўл юкларида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 121 млн. сўмга яқин 82 дона умумий оғирлиги 600 граммдан ортиқ бўлган турли заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

11.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг