Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди
594
Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Тошкент-товар” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

Президентимизнинг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳам бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида  мазкур фармон доирасида тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар ҳамда белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда пост бошлиғи У.Қодиров, пост бошлиғи ўринбосари Ф.Махмудовлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этишди.

Тадбирда пост бошлиғи У.Қодиров сўзга чиқиб, мазкур Фармон билан  божхона органларига божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, «қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган «рақамли божхонани» шакллантириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш вазифалари юклатилганлиги, 2020 йил 1 ноябрдан эътиборан транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти яратилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтиб, тадбиркорликка доир қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, божхона расмийлаштируви жараёнлари билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, тавсиялари, келтирилган муаммоли масалалари жойида ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Бобур Шодиев

“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости инспектори

 

22.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг