Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 42,9 миллион долларлик мош экспорт қилди
396
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 42 млн. 932 минг АҚШ доллари қийматидаги 48 422 тоннадан ортиқ мош экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 42,9 миллион долларлик мош экспорт қилди

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 14 823 тонна кўп мош экпорт қилинган бўлиб 44 фоизга ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган мош натижасида юртимизга валюта тушумлари эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,8 миллион долларга кўпайиб, 78 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, мошнинг 46 фоизи Хитойга, 32 фоизи Покистонга  ва 8 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда мошнинг экспорти Нидерландияга 18 баробарга, Германияга 14 баробарга ва Тожикистонга 11 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Бельгия, Қатар, Тайван, Озарбайжон, Австралия ва Кореяга мош экспорти йўлга қўйилди.

20.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг