Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон Нидерландияга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 16 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди
255
Ўзбекистондан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 16,2 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар Нидерландияга экспорт қилинди.
Кун рақами: Ўзбекистон Нидерландияга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 16 миллион долларлик  маҳсулотларни экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Нидерландияга қилинган экспорт натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 миллион долларга кўпайиб, 35 фоиз ўсишга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистондан Нидерландияга 10,4 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 4,8 миллион долларлик қоғоз ва картон буюмлар шу билан бирга 810 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. 

2020 йилдан илк бора юртимиздан Нидерландияга транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари ҳамда насослар экспорти йўлга қўйилди.

13.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг