Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 7 миллион долларлик лимон экспорт қилди
231
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 7,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 5992 тоннадан ортиқ лимон экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 7 миллион долларлик лимон  экспорт қилди

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 2500 тонна кўп лимон экпорт қилинган бўлиб 72 фоизга ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, лимоннинг 45 фоизи Россияга ва 24 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда лимоннинг экспорти Афғонистонга 3,6 баробарга ва Украинага 3,3 баробарга ортган.

Мазкур йилдан илк бора юртимиздан Польша ва Тожикистонга лимон экспорти йўлга қўйилди.

 

 

               

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг