Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази танлов эълон қилади
382
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 60 кун давомида нонушта, тушлик кечки овқат таомларини ташкиллаштириш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов номи: Миллий кинология марказида Тожикистон Республикаси божхона хизмати ходимларига (6 нафар) қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нонушта, тушлик кечки овқат таомларини ташкиллаштириш.

Таклифлар ёпиқ конвертларда устки қисмига танлов номи елимланган ва муҳрланган ҳолда йўлланма хат билан топширилиши талаб этилади.

Танлов бўйича таклифлар эълон сайтга жойлаштирилган санадан бошлаб 30 кун муддатгача қабул қилинади. Танлов таклифлар тақдим этиш муддати тугаганидан, сўнг 5 иш куни ичида ўтказилади.

Буюртма  миқдори: максимал нарх (сўмда):  17 000 000,00  сўм.

Тижорат таклиф тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин;

-тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85% ишлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг;

-Етказиб берувчилар тўловларни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмда амалга оширади.

Миллий кинология маркази х/р:215 060 009 039 627 150 02. Банк: ЎзР МБ ХКМ Тошкент шаҳар. МФО: 00014. ИНН: 202 683 330. ОКЭД: 84119.

Қўшимча маълумотлар ва танлов хужжатларини олиш учун Тошкент шаҳар, Қипчоқ 2-тор кўчаси 9 уй манзили бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Телефон: (0371) – 202-12-21(60-45), - 258 63 22.

4.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг