Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда 33 тоннага яқин қурилиш материаллари экспорт қилинди
187
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор мажлисида таъкидлаганидек, қурилиш саноати коронавирус пандемияси таъсирини юмшатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш борасида катта имкониятларга эга бўлган “драйвер” соҳалардан бири ҳисобланади.

Шундай экан, қурилиш соҳасининг бугунги кундаги тенденциялари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, пандемия шароитида соҳани қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган меъёрий хужжатларнинг ўрни катта аҳамиятга эга.

Хусусан, 2020 йил 19 май куни қабул қилинган “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4718-сон қарори қабул килинди.

Қарорга мувофиқ, бир қатор қурилиш материаллари, машина ва механизмлари божхона тўловларидан озод этилди.

Самарқанд вилоятида бугунги кунда ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.

Вилоятда фаолият олиб борувчи бир қатор корхоналар томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида вазни 33 тоннага яқин, қиймати 14 миллион 393 минг АҚШ доллари бўлган қурилиш материаллари, яъни гипс, оҳак, шпатлёвка маҳсулотлари экспорт қилинди.

Экспорт операцияларининг асосий улуши темир йўл орқали амалга оширилмоқда.

Ушбу экспорт операциялари ўз ўрнида “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан вилоятда мавжуд 13 та темир йўл бекатлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва чиқиб кетаётган ҳамда транзит ҳаракатланаётган товарлар кесимида божхона назоратидан ўтказилмоқда ҳамда онлайн тартибда расмийлаштирилмоқда.

Маҳсулотларнинг аксарият қисми МДҲ давлатларига ҳамда қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. 

3.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг