Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда ишлаб чиқариш суръатлари жадал ривожланмоқда
164
Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган барча имтиёз ва енгилликлар уларнинг жадал суръатларда ривожланишига имкон яратмоқда.
Сирдарёда ишлаб чиқариш суръатлари жадал ривожланмоқда

Сирдарёда пандемия шароитида ўз фаолиятини бир зум бўлсада тўхтатмаган корхонлар талайгина. Ана шундай корхоналардан бири Сирдарё туманидаги полипропилен грануласи хом-ашёсидан қадоқлаш маҳсулотлари (озиқ-овқат  ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун қоплар) ишлаб чиқарадиган “SIRDARYO MEGA LUX“ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонадир.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда қарийб 1 000 нафар ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада бир кунда ўртача 580 минг дона қадоқлаш  воситалари  ишлаб чиқарилмоқда.

– Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳтарам Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар бошқа ишлаб чиқариш корхоналар қаторида бизга ҳам катта имкониятлар яратмоқда – дейди корхона рахбари Мухиддин Норматов, – натижада   ўтган   йили  2,4 млн. АҚШ  долларига  тенг ва 2020 йилнинг 1 июнь холатига кўра корхонамизда ишлаб чиқарилган 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тайёр маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Арманистон каби давлатларга  экспорт  қилинди. Корхонамизга  ўтган давр мобайнида  43,14 млрд. сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган. Шунингдек, корхона ихтиёрида қолган соф фойда ҳисобидан ишлаб чиқариш фаолияти янада ривожлантирилмоқда. Корхонага ташрифимиз давомида 500 ўринга мўлжалланган ошхона, ишчиларни ташиш учун 6 та автобус ажратилган, шунингдек ишчиларимиз доимий равишда махсус кийим бош билан таъминланмоқдалар.

Албатта карантин даврида корхона фаолиятида ишчи ходимларни ташиш, тайёр маҳсулотларни харидорларнинг ўз транспортида олиб кетишда баъзи муаммолар пайдо бўлган. Лекин Президентимиз 2020 йилнинг март-май ойлари давомида коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича қабул қилинган бир нечта фармонлари ҳамда карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич юмшатиш бўйича кўрсатган ташаббуслари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини янада жонлантирди.

2.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг