Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд гилослари жаҳон бозорларида
263
Ёз яқинлашиши билан серҳосил турли хил бир-биридан мазали меваларимиз дастурхонлар кўркини, бозор расталарининг олд қисмини эгаллай бошлайди.

Заҳматкаш деҳқонларимиз томонидан етиштирилган ушбу меваларимиз нафақат ички бозорларимиз балки ташқи бозорларда ҳам ўз харидорларига эгадир.

Серқуёш ўлкамизда етиштирилган сарҳил мева-сабзавотларни экспорт қилиш мавсуми аллақачон бошланган. Бирин-кетин пишиб етилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорларига йўл олмоқда.

Айни пайтда гилос экспорти ўзининг қизғин палласида. Жорий йилнинг 27 май ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида жами 102 тонна, қиймати 195 минг АҚШ долларлик гилос экспорт қилинди.

Ушбу мавсумда Россия Федерацияси ва қўшни Қозоғистон ўзбек гилосининг асосий харидори эканлигини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Рақамлардан кўриш мумкинки,  экспорт қилинаётган ўзбек гилосининг энг катта қисми ушбу икки мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, маълумот тариқасида Республика эскпортёрлари томонидан ҳам Беларусь, БАА, Польша, Хитой, Жанубий Корея, Туркманистон, Таиланд каби давлатларга 200 тоннага яқин гилос экспорт қилинган.

Айни дамда Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган эскпортёрлар томонидан гилос экспорти операциялари давом этмоқда. Бунда эса вилоят божхона ходимлари томонидан ҳозирги шароит карантин талабларига риоя этилган ҳолда товарларни экспортга расмийлаштириш жараёнини соддалаштирилган тартибда тез фурсатларда амалга оширилмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

28.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг