Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Берилаётган имтиёзлар мамлакат иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиради
294
Бугунги кунда тадбиркорларимизга ўзимизда муқобили йўқ асбоб-ускуна, жиҳоз ва бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотларни хориждан олиб келишда қатор енгилликлар берилган. Ушбу имтиёзлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида берилмоқда.

Хусусан, тадбиркорларимизга берилаётган имтиёзларнинг ҳуқуқий асоси қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Жорий йилнинг 4 ойи давомида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан айни масалага доир тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш чораси кўрилди. 2020 йилнинг январь-апрель ойлари мобайнида божхона тўловлари бўйича қўлланган имтиёзлар салмоғи қарийб 218,8 миллиард сўмни ташкил этди. Ушбу имтиёзларнинг асосий қисми импорт қилинган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар улушига тўғри келади. 

Хўш, ушбу имтиёзлардан қанчалик мақсадли фойдаланилмоқда? Энг асосийси, яратиб берилган ушбу имконият кўкка совурилмаслиги, беҳуда ишлатилмаслиги керак.

Афсуски давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланаётганлар ҳам учраб турибди. Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона тўловларидан берилган имтиёзларни мақсадсиз фойдаланиш бўйича 2,8 миллиард сўмлик жами 2 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан тадбиркорлар ўртасида бошқарма томонидан доимий профилактик ишлар амалга ошириб келинмоқда

Таъкидлаш жоизки жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоятидаги хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилган божхона имтиёзлари улар фаолияти ривожига туртки бермоқда.  

21.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг