Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда Call-center орқали 80 дан ортиқ мурожаат келиб тушди
200
Короновирус пандемияси таъсирида юзага келган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда хориждан келаётган ва хорижга жўнатилаётган юкларнинг тезкорлик билан манзилига етказилишида амалий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам Call-center – (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” ташкил этилган эди.
Самарқандда Call-center орқали 80 дан ортиқ мурожаат келиб тушди

Call-center нинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида масъул божхона ходимлари бириктирилди ва ишонч телефони орқали 24 соат давомида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг мурожаатларини қабул қилиш йўлга қўйилди.

Call-center орқали ҳозирга қадар тадбиркорларнинг 80 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг асосий қисми ташқи логистика масалаларига доир бўлиб,  унда вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг номига товарлар юкланган автотранспорт воситаларининг Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Туркия, Озарбайжон ва Эрон каби давлатлар ҳудудида туриб қолганлиги маълум қилиниб, амалий ёрдам сўралган.

Мазкур мурожаатларнинг 69 таси ижобий ҳал қилиниб, автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тезкорлик билан кириб келиши таъминланди. Қолган мурожаатларда назарда тутилган масалаларни ҳал қилиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган.

Шундай экан, божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай саволлар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг