Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Умумхалқ ҳашари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда
670
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан жойларда умумхалқ ҳашари қизғин тус олди.

Хусусан, Жиззах вилоят божхона бошқармасида ҳам ҳашар ишлари жуда авжида. “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ходимлар бошқарма ва божхона постларида ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, яратувчанлик каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган умумхалқ хайрия ҳашарида Фарғона вилояти божхона бошқармаси янада обод бўлди.

Самарқандда ҳам бошқарма ва божхона постлари атрофидаги ерлар ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида фасллар “келинчаги” бўлган баҳор фаслининг анъаналарига мувофиқ турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишди.

Наманганлик божхоначилар ҳам хайрия ҳашарида кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан иштирок этишмоқда.

Қашқадарёда нафақат бошқарма балки, Нишон туманининг “Қарши - Талимаржон” йўлининг чегара олди ҳудудида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, йўл атрофига ҳудуд иқлимига хос бўлган манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида ҳашар ишлари қизғин тус олган

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мазкур тадбир уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлилик билан олиб борилмоқда

Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳашар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтаяпти

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳам ҳашарни хушкайфиятда ўтказишмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси "Даут-ота" чегара божхона пости ходимлари ҳашарни ўзгача кайфиятда ўтказишмоқда

Навоий вилоятида божхоначилар ҳашарни дарахтларни оқлашдан бошлашди

14.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг