Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органлари тадбиркорларнинг яқин ҳамкори
211
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Божхона органлари тадбиркорларнинг яқин ҳамкори

Ана шундай сайёр учрашувларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилди.

Тадбир аввалида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Салимжонов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган тизимли ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрларни қўллаб-қувватлашга доир сўнгги қабул қилинган фармон ва қарорларнинг муҳим жиҳатларига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортида яратилган қулайликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари олдига мамлакатда коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали улар билан биргаликда ушбу иллатга қарши курашиш зарурлиги талаби қўйилганлиги таъкидланди.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига тизимдаги коррупция ва тамагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, бунга қарши биргаликда курашиш кераклиги, бу борада божхона органлари томонидан ҳар қандай амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак берилиши, куннинг исталган вақтида бошқарманинг (78)120-76-76 рақамига ёки божхона органларининг 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

 Учрашувда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар ҳамда таклифлар билан мурожаат қилди. Бу бўйича эса соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида тадбиркорлик субъектларига божхона ишини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайликлар яратишда божхона органлари ҳар қандай кўмак беришга тайёр эканлиги таъкидланиб, тадбир иштирокчиларидан коррупция ва бошқа ҳар қандай иллатларга қарши курашишда кенг ҳамкорлик қилишлари сўралди.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг