Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт йўналишида яратилаётган қулайликлар
178
Мамлакатимизда тадбиркорлар учун содда ва шаффоф божхона тартиб-таомилларини жорий қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, товарлар экспортида ҳам. Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.
Экспорт йўналишида яратилаётган қулайликлар

Низомга кўра, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари) маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми жорий қилинди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Президентимизнинг 2019 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилганлиги, экспортни рағбатлантириш ва экспортёрларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги муҳим янгиликлардан бири бўлди.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсация тақдим этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, манфаатдор субъектлар экспорт қилган махсулоти бўйича транспорт харажатларининг 50%игача қисмига компенсация олиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли орган томонидан аризалар 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Молия вазирлиги ваколатли орган буюртмасига асосан 3 иш кунида давлат бюджетидан субсидия маблағларини ваколатли органга, ваколатли орган эса ушбу маблағни 3 иш куни мобайнида манфаатдор субъектнинг банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

Ўтган йиллар давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотлар рақобатдошлигини оширишга хизмат қилмоқда.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг