Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
520
2020 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

✅Қонун 11 боб ва 48 моддадан иборат

✅Қонуннинг мақсади махсус иктисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

➡️Қонуннинг 37-моддасига биноан, махсус иқтисодий зоналарда махсус божхона, солиқ режими, шунингдек фуқароларнинг кириш, чиқиш ва бўлиш режими, меҳнат муносабатлари, молия-кредит фаолиятини амалга ошириш шартлари ҳамда инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва махсус иқтисодий зонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган бошқа режим ўрнатилиши мумкин.

❗️Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилган имтиёзлар фақат махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириладиган фаолиятга нисбатан қўлланилади.

Қонуннинг 38-моддасида махсус божхона режими ҳақида келтириб ўтилган. Махсус божхона режимида қуйидагилар назарда тутилади:

➡️божхона тўловлари ставкаларини вақтинча бекор килиш ёки пасайтириш;
➡️экспортга ёки импортга нисбатан нотариф чекловларни бекор килиш, енгиллаштириш.

❗️Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан экспорт қилинаётган ёки импорт қилинаётган товарларни божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган ҳолдаги божхона расмийлаштируви қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

✅Махсус иқтисодий зона ҳудудида махсус божхона режимини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан амалга оширилади.

❗️Махсус божхона режими товарларнинг махсус иктисодий зоналар ҳудуди орқали транзит қилинишига нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️Махсус божхона режими рақобатсиз муҳитни шакллантиришга олиб келмаслиги керак.

➡️Қонуннинг 39-моддасида соликлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган.

✅Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари солиқ бўйича имтиёзлардан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда фойдаланади.

Махсус иктисодий зоналар иштирокчилари қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

✅республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);

✅тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловларини (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).

✅Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) тўланмайди.

✅Махсус иқтисодий зона иштирокчилари товарларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга кечиктириб тўлаши мумкин.

✅Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни эркин иктисодий зона иштирокчисига етти кун давомида соддалаштирилган тартибда қоплаб берилади.

✅Тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси махсус иктисодий зона иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қоплаб берилади.

Қонун 2020 йил 19 майдан эътиборан кучга киради.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг