Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иқтисодий хавфсизлик йўлида
211
Бугун божхона тизимида азалий анъана ва замонавий тажриба асосида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кенг имконият ва катта қулайликлар яратилмоқда.
Иқтисодий хавфсизлик йўлида

Хусусан, биргина Самарқанд вилояти божхоначиларининг ўтган 2019 йилда эришган натижаларига тўхталадиган бўлсак, 2019 йил давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 880 млрд. сўмдан зиёд божхона тўловлари ундирилиб, Давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.

Товарлар экспорти ва импортини амалга ошириш жараёнида 52 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Вилоятда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт операцияларини жадаллик билан амалга оширишларида кўмаклашиш борасида божхоначилар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилган.

Энг муҳими эса, давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида корхоналарга божхона тўловларидан 2,9 трлн. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

Бу эса вилоятда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантирмоқда.

Масалан, 2019 йилда вилоятдан 362 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга экспорт қилинди. 2018 йилга нисабан солиштирилганда бу кўрсаткич 28 фоизга ошди.

Тўқимачилик маҳсулотлари Самарқанддан хорижига энг кўп экспорт қилинаётган товарлар рўйхатида 2-ўринда туради. Содда қилиб айтганда умумий экспорт ҳажмининг 20 фоизни ташкил қилади.

Айни дамда Пастдарғом туманидаги Улуғбек логистика марказида ҳам иш қизғин. Бу ерда “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости фаолият юритади. Логистика маркази орқали 2019 йилда 87 млн. АҚШ долларидан зиёд қийматдаги товарларнинг экспорти амалга оширилди.

Постда божхона юк декларацияларининг 26.2 фоизи  хавфни бошқариш тизимида “яшил” йўлак орқали, 37.9 фоизи эса “сариқ” йўлак орқали расмийлаштирилганини инобатга олсак, қонун талабларига оғишмай амал қилаётган тадбиркорлар ҳамиша рағбатда экани ойдинлашади.

Ҳозирда постда импорт расмийлаштируви учун ўртача 2 соат, экспорт расмийлаштирувига эса 36 дақиқа сарфланаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир. 

Ташкил этилган амалий чора-тадбирлар натижасида бошқарма ходимлари томонидан 996 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 16,89 млрд.сўмлик товар моддий бойликлар ушлаб қолинган. 2018 йилга нисбатан солиштирилганда бу кўрсаткич 14,61 млрд. сўмга ошган.

Аниқланган 32 та ҳолат бўйича жиноят кодекснинг турли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида жами 1127 та тадбирлар ташкил этилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасига қарашли  божхона постлари томонидан 2019 йилда Давлат чегараси орқали ҳаракатланган 42120 та енгил автотранспорт воситаси, 1872 та  юк автомашинаси, 280 та автобус, 14693 та темир йул вагонлари ва 2957 авиатранспортлар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилган.

2019 йилнинг ўтган давр мобайнида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликлар, божхона қонунбузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 1047 маротаба чиқишлар қилинган.

Тадбиркорликнинг ривожланиши йўналишида Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари мазмун-моҳияти, шунингдек божхона тизимида тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имтиёз ва қулайликларга оид жами 222 та мақола, “Ишонч телефони” маълумотлари тўғрисида 82 маротаба, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш  борасида  470 маротаба,  тизимда коррупция ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш борасида 39 маротаба ОАВлари орқали ёритиб борилган.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг