Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиёт йўлида
152
Республикамизда импортни оптималлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилоят божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг 12 ойи давомида вилоятда фаолият кўрсатаётган 21 тадан зиёд экспортёр корхоналарга борилиб, бевосита уларда юзага келаётган муаммоли масалалар ўрганилди ва жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 

Қолаверса, бошқармада тузилган “ишчи гуруҳ” аъзолари ҳамда ТИФ божхона постининг масъул вакиллари билан биргаликда инвестиция куни сифатида жойларда ТИФ қатнашчилари билан учрашувлар ташкил этган ҳолда уларнинг инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мавжуд муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, божхона тўловлари йўналишида 2019 йилнинг 12 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 860 млрд. 82,0 млн сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан 812 млрд. 347,2млн. сўм ёки 97,9 % қисмига божхона тўловларидан имтиёз берилган бўлса, ҳисобланган божхона тўловларининг 5,6% қисмидан 47 млрд. 734,8 млн.сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди. Бу ҳам албатта ишбилармон тадбиркорларга бўлган эътибор ва имкониятларнинг яққол ифодаси десак адашмаган бўламиз.

Бундан ташқари, Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси йўналишида эришилган ижобий натижаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. 2019 йил давомида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан умумий қиймати 2,46 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 2229 та ташқи савдо контрактлари киритилиб, 2018 йилга нисбатан 3,2% ёки 75,7 млн.АҚШ долларига кўпайган, рақамда ҳисоблаганда эса 363 тага кўпайди.

Хусусан, умумий қиймати 1,56 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 574 та экспорт контрактлари тузилган.

Шулардан, умумий қиймати экспортда 93,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган контрактлар бўйича товарларининг божхона расмийлаштируви амалга оширилди.

Жорий йилнинг 12 ойи давомида бошқарма бўйича ташқи савдо айлануви (махсус экспорт ва хизматларни ҳисобга олмаган ҳолда) 413,9 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (228,0 млн. АҚШ дол.) 185,9 млн. АҚШ доллари ёки 81,5 %га ортган.

Товарлар экспорти ҳажми эса 84,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Шу ўринда айтадиган бўлсак, экспортнинг асосий қисми калава ип, тўқимачилик, пахта ва пахта маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборатдир.  

Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб борувчи “Жиззах” ТИФ божхона постида 9437 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3719 та(65,0%)га кўпайган.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, ўтган 2019 йилда бошқарманинг Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, рангли металл чиқиндиларини ноқонуний олиб ўтилиши ва сақланиши билан боғлиқ жами 9 та ҳолатда 27340 кг, жами 54,2 млн. сўмлик металл чиқиндилари аниқланган.

Чет эл валютасини божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишини аниқлаш борасида эса 100 500 АҚШ доллари аниқланган.

Қолаверса, контрабанда ашёларини ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида, 7 та ҳолатда жами 408,86 гр. “марихуана” ва 2515 туп “каннабис” гиёҳвандлик моддалари ушлаб қолинган. 

Шунингдек, бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ўзаро  ҳамкорликда товарлар ҳамда контрабанда ашёларини ноқонуний айланишига қарши курашиш йўналишида 2019 йилнинг 12 ойи давомида жами 59 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 1 млрд 215 млн. сўмлик товар-моддий бойликлари ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил сифатида олинди.

Бугунги кунда бошқарма томонидан аҳоли, шу жумладан тадбиркорларнинг муаммолари ва йўллаган мурожаатларини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг 12 ойи давомида 104 та жисмоний ва юридик шахсларнининг оғзаки ҳамда ёзма мурожаатлари келиб тушган. Мазкур  мурожаатларнинг барчаси вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ҳал этиш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда яна бир асосий масалага тўхталиб ўтиш жоиз. Биламизки, бугун жамиятда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кескин чоралар кўриш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айнан, Жиззах вилояти божхона бошқармасида ҳам бу иллатга қарши курашиш, шахсий таркиб ўртасида бу бўйича керакли ва зарур тушунчалар берган ҳолда  қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан 2019 йил   давомида шахсий таркиб  билан 15 маротаба профилактик йиғилишлар, 25 маротаба ходимлар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтган тадбиркорлар, ТИФ қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан эса 18 маротаба очиқ мулоқотлар ўтказилган. Ўтказилган амалий ишлар ва мулоқотлар давомида божхона ходимлари ва тадбиркорлар ўртасида коррупция билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаганлиги маълум бўлди.

Хулоса ўрнида айтганда, божхона органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали ҳамюртларимизнинг ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир. Мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари доимий эътиборда турадиган сифатли божхона хизматини ташкил этиш — божхоначиларнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг