Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари Мини футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди
558
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Божхона институти курсантлари Мини футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди

Унда, Тошкент шаҳридаги Ички ишлар бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази, Тошкент шаҳри Сергели, Чилонзор ва Юнусобод туманларида жойлашган ҳарбий қисм ходимлари ва курсантлардан таркиб топган жамоалар ўзаро беллашишди.

Мазкур мусобақа натижаларига кўра Божхона институти курсантларидан таркиб топган жамоа фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунида совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг кубок, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

14.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг