Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугурт қутисига яширилган оғу
138
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гугурт қутисига яширилган оғу

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Хатирчи туманида тезкор тадбир ўтказилди..

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.У. шартли харидорга 1 дона гугурт қутисига солинган, оғирлиги 5,5 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 300 минг сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг