Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўқон эркин иқтисодий зонасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
123
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёшлар билан ўтказган учрашувида “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари бугун барча ёшларнинг диққат марказида. Зеро, бугунги ёшларнинг шижоати, ғайрати бошқача. Улар юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаб, илм ва касб-ҳунар сирларини ўрганишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар.
Қўқон эркин иқтисодий зонасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусни вилоят ёшларига етказиш, ёшларнинг орзу-мақсадлари, уларнинг муаммоларини тинглаш, мамлакатимиз ривожида уларнинг аҳамияти ва фаоллигини ошириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан мутасадди раҳбарлар билан биргаликда вилоятдаги 19 та туман-шаҳарларда “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Расмиятчиликдан холи, самимий руҳда бўлиб ўтаётган учрашувларнинг навбатдагиси “Қўқон эркин иқтисодий зонаси” ҳудудида ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, Қўқон шаҳри ва Учкўприк тумани ёшлари билан лойиҳа доирасида эркин иқтисодий зонада ташкил этилган кўплаб корхона, завод ва фабрикаларнинг иш фаолиятини таништириш хамда иш излаётган ёшларни иш билан таъминлашга қаратилди.  

Тадбир давомида эркин иқтисодий зона дирекциясида ёшлар билан суҳбат, юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Самимий руҳда ўтказилган мулоқот ёшларнинг дилидаги гапларни очиқ-ошкора айтиш имконини берди.

Ёшлар томонидан берилган саволлар ўртага ташланган муаммолар тингланди, уларга ечим ва таклифлар берилди.

Жумладан, Қўқон эркин иқтисодий зонасида кўплаб йирик корхоналарда бўш иш ўринлари мавжудлиги ва мазкур ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришга қаратилган сайт фаолияти йўлга қўйиш каби масалалар ижобий ҳал этилди.

Бу каби учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

11.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг