Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юртимиз маҳсулотлари дунё бозорида
141
Юртимизда қиш фасли ҳукм суришига қарамасдан ишбилармон тадбиркорларимиз мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилмоқда.
Юртимиз маҳсулотлари дунё бозорида

Шундай тадбиркорлардан бири, Қарши туманида жойлашган “АБ Муртоз бобо” Фермер хўжалиги жорий йилнинг дастлабки кунида мамлакатимизда етиштирилган 17 тонна “гулкарам” маҳсулотини Россия Федерациясига экспорт қилишга улгурди.

- Россиялик ҳамкорларимиз билан 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик шартномамиз бор, - дейди, корхона вакили П.Бектемиров. – Ўтган 2019 йил биз учун баракали йил бўлди. Чет эллик ҳамкорларимизга мамлакатимизда етиштирилган бир неча турдаги сархил мева-сабзавотларни етказишга эришдик. Эндиликда хурмо, узум, нок ва турли сабзавотларни экспорт қилишни мақсад қилганмиз.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, гулкарам, кўкатлар ва карам маҳсулотлари даланинг ўзидан, хурмо, узум ва пиёз маҳсулотлари йирик совутгичлардан тўғридан-тўғри экспортга жўнатилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, воҳалик тадбиркорларга Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Насаф” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар сифати сақланиши ва тезроқ манзилларга етиб бориши учун божхона расмийлаштирувлари туну-кун, тўхтовсиз амалга оширилмоқда.

9.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг