Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сўраган эдингиз: Уруғларни олиб ўтиш тақиқланади
381
Биз интернет-дўкондан гулларнинг уруғи ва илдизларини сотиб олмоқчимиз. Бундай товарларни божхона орқали олиб ўтса бўладими? Божхона расмийлаштируви тартиби қандай?

– Экиш материаллари карантин остидаги маҳсулотлар ҳисобланади, тегишли равишда уларни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Бундай давлат органларига эга бўлмаган хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Уруғликларни ва экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш тақиқланади. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаган айрим меваларни, янги ҳўл мева ва сабзавотларни йўловчиларнинг қўл юкида ўтказишга ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан рухсат берилади. Алоҳида қимматга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки экиш материаллари илмий-тадқиқот муассасаларининг манзилига йўлланган тақдирда, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига кўра интродукция карантин кўчатхонасига текшириш учун юборилиши керак («Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 29.01.2018 йилдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган) 1-иловада республикамизга олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхати келтирилган (маҳсулотларнинг номи ва ТИФ ТН бўйича коди кўрсатилган).

Маълумот учун. Республика ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган ва Ўзбекистонга хорижий давлатлардан келиб тушадиган халқаро почта (ХПЖ) ва курьерлик жўнатмаларининг (ХКЖ) божхона назорати тартиби Қоидаларда (АВ томонидан 11.02.2000 йилда 896-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. ХПЖ ва ХКЖни жўнатиш Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

"Солиқ ва божхона хабарлари" газетасидан олинди

28.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг