Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди
175
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан “Наманган” ТИФ божхона постида божхона соҳасига оид меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларига етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда бошқарманинг масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 363-сонли қарори бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Ушбу қарорга асосан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди.

Шунингдек тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4297-сонли қарори мазмуни-моҳияти ҳамда ушбу қарор билан Ягона дарча БАТни жорий этилганлигини тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига божхоначилар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

 

 

14.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг