Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Маънавий-ахлоқий фазилатлар аёл кўзгусидир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
286
Бугунги кунда юртимизда аёлларга катта эътибор қаратилмоқда. Жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилган. Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга, аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган.
 “Маънавий-ахлоқий фазилатлар аёл кўзгусидир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ҳам хотин-қизлар самарали фаолият кўрсатиб, божхона органларига кадрларни тайёрлашда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Фаолият кўрсатаётган ва таҳсил олаётган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилда Божхона институтида Давлат божхона қўмитаси хотин-қизлар қўмитаси, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Маънавий-ахлоқий фазилатлар аёл кўзгусидир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида, юртимиз равнақи, фарзандларимизнинг, хусусан қизларимизнинг билимли, ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишида, жамиятимизнинг маънавий-маърифий жиҳатдан юксалишида аёлларимизнинг ўрни ҳақида сўз борди.  Юксак маънавиятли ва маърифатли, намунали одоби ва тарбияси билан эътироф этилган оналаримизнинг издошлари бугун давлат ва жамият қурилишида, ишлаб чиқаришда, илм-фан, маданият, тиббиёт, таълим ва ҳатто ҳарбий соҳада хизматлари беқиёс эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда маърузачилар томонидан қиз болани барвақт турмушга бериш, эрта фарзанд кўриш, шу билан бирга қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари борасида ҳам маълумотлар берилди.

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг