Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ишонч телефони”га келиб тушаётган мурожаатларга муҳим эътибор қаратилмоқда
427
Тадбиркорларни ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланиши ҳамда таклиф ва тавсияларини ўрганишда “Ишонч телефон”лари муҳим аҳамият касб этади. Зеро, “Ишонч телефон”лари халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усулларидан бири эканлигини таъкидлаш лозим.
 “Ишонч телефони”га келиб тушаётган мурожаатларга муҳим эътибор қаратилмоқда

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг (66)233-63-00 рақамли “Ишонч телефон”ига 78 та мурожаат келиб тушди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли “Ишонч телефон”и орқали эса вилоят бошқармаси фаолияти юзасидан жами 23 та мурожаат келиб тушган. Шундан 12 таси жисмоний шахслардан келиб тушган бўлса, 11 таси юридик шахсларга тегишлидир. Шу ўринда савол туғилади: “Ишонч телефон”ларига келиб тушаётган мурожаатларда қандай масалалар ўз аксини топмоқда? Масалан, 21 нафар фуқаро божхона расмийлаштируви бўйича, 14 нафари эса имтиёз бериш тўғрисида мурожаат этган.

4.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг