Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!
336
Мамлакатимизда имконияти чекланган шахсларни манфаатларини ҳимоялаш, уларни ижтимоий, тиббий, психологик реабилитация қилиш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш давлат сиёсатига айланган.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!

Бу жараёнларда эътиборга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш йўллида “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” айнан ушбу сана муносабати билан бутун Ўзбекистон бўйлаб Ўзбекистон ногиронлар жамияти, тизимдаги “Саховат” ва “Мурувват” уйлари, сиҳатгоҳлар, ногиронларни реабилитация марказлари, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Чунки жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг юксак истеъдод намуналарини кўрсатиб, бор қобилиятларини намоён этишида, юқори натижаларга эришишида, энг аввало, уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборнинг мустаҳкам ўрни бор.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ушбу сана муносабати билан Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида ташкил этилган байрамона тадбирда иштирок этиб тадбир иштирокчиларининг кайфиятларини янада хушнуд этишди, болажонларга божхоначилар томонидан байрам совғалари топширилди.

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Инсоннинг жисмоний ҳолати қандайлигидан қатъий назар, унинг қалби ҳамиша соҳир туйғулар ва гўзал ҳисларга ошно бўлади. Тадбирда жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамай санъатга, адабиётга меҳр қўйган, она-Ватанимиз шаънини улуғлайдиган, юртга садоқат, меҳр-муҳаббат мавзусида ижод қилаётган ёшларнинг куй қўшиқлари авж олди.

Бу каби тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

3.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг