Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тафаккур” интеллектуал ўйинида божхоначи қизлар муносиб тақдирландилар
337
Қарши шаҳар “Оила маркази”да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат олиб бораётган аёл ходимлар ўртасида “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди.
“Тафаккур” интеллектуал ўйинида божхоначи қизлар муносиб тақдирландилар

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур интеллектуал ўйинда ҳар бири 5 нафар ҳарбийдан иборат 5 та жамоа иштирок этди. Бу беллашувда вилоят божхона бошқармаси хотин-қизлари “Меркурий” номли жамоаси билан фаол иштирок этдилар.

Жамоаларга юртимиз тарихи, ҳарбий санъат мавзуларидаги ҳамда мантиқий мушоҳадага чорловчи 15 тадан савол берилди. Жамоалар белгиланган вақт давомида бу саволларга жавоб топишди.

Якуний натижаларга кўра, “Меркурий” жамоаси саволларга энг кўп тўғри жавоб берган жамоа деб топилиб, “Энг билимдон жамоа” номинациясида ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда бадиий адабиётлар тўпламлари топширилди.

29.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг