Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижлик инвесторларга Самарқандда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилмоқда
171
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқандда “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва вилоят ишлаб чиқарувчиларининг “Made in Samarkand” миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Хорижлик инвесторларга Самарқандда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилмоқда

Илк бор ўтказилаётган мазкур форумнинг мақсади вилоят иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторларни ҳудуд имконияти ва салоҳияти билан таништиришга қаратилган.

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми иштирокчилари - хорижлик сармоядорлар кеча “Сам Антеп Гилам” қўшма корхонаси фаолияти билан танишишди.

Бугун эса Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида “Invest in Samarkand” I Халқаро инвестиция форуми ва Самарқанд вилояти ишлаб чиқарувчиларининг “Made in Samarkand” миллий кўргазмасининг иккинчи кунги тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Унда 31 давлатдан 310 дан ортиқ вакиллар, жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Испания, АҚШ, Италия, Исроил, Россия, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ишбилармонлари қатнашмоқдалар. Меҳмонлар Самарқанд вилояти ишбилармонлари ишлаб чиқарган саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миллий кўргазмаси ҳамда экспортга тайёрланган маҳсулотлар намуналари билан танишмоқдалар.

Мазкур Форумда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар ҳам муносиб иштирок этишмоқда. Улар соҳага оид ҳар қандай саволларга тўлиқ маълумот бериш, экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутишган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир келгусида Самарқанд вилояти иқтисодий имкониятларини ошириш, минтақага хорижий инвестицияни тўғридан-тўғри жалб этиш, сармоядорларни бу ердаги шароит ва имкониятлар билан таништириш, шунингдек, вилоятнинг экспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

 

 

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг