Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
261
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” деб эътироф этилгани муносабати билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан тадбир  бўлиб ўтди

Унда Бухоро вилояти Адлия бошқармаси, Бухоро вилоят прокуратураси, Бухоро шахар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Оила илмий-амалий маркази Бухоро бўлими ва “Ширбуддин” МФЙ фаоллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида бугунги кунда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 2 сентябрида қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни таъкидланди. 

 Қонунларни қабул қилиниши жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда жамиятимизнинг қайси жабҳасига қараманг хотин-қизларимиз эркаклар билан тенгма-тенг, елкама елка бўлиб фаолият олиб бораётганимизни кўришимиз мумкин. Бу эса юртимизда уларга иззат-эҳтиром кўрсатиш нафақат миллатимизга хос қадрият, балки давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланганлигининг яққол ифодасидир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки аёл қадрланган юртда аёл доим эъзозда, ҳурматда бўлади. Давра суҳбати якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўз саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг