Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оилада муҳаббат ва ўзаро ҳурмат – олий мезон
352
Ҳар йили 25 ноябрь дунёнинг кўплаб давлатларида аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида нишонланади.
Оилада муҳаббат ва ўзаро ҳурмат – олий мезон

Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ф.Исматова ва вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими М.Амировлар бугунги кунда аёлларга нисбатан зўравонлик мавзуси катта эътибор талаб этишини маълум қилишди.

Тадбирда давлатимиз томонидан жорий йилнинг 2 сентябрида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани ва мазкур Қонуннинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги таъкидланди.

Оилаларни ажримдан сақлаб қолиш, болалар учун соғлом муҳит ва соғлом келажакни таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш, аёлларни қадрлаш, болалар тарбиясига эътиборли бўлиш, одам савдосининг олдини олиш каби масалалар юзасидан турли саволлар берилди ва батафсил жавоблар олинди.

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг