Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан равнақи йўлида ҳалок бўлган ватандошларимиз хотираси муқаддасдир
270
Ватан равнақи ва унинг хавфсизлиги йўлида сўнмас из қолдирган Ватан қаҳрамонлари, фарғоналик 11 нафар мард ўғлонларга атаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан чоп этилган “Ватан сендан ризо ўғлим” номли янги китобнинг тақдимоти Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди.
Ватан равнақи йўлида ҳалок бўлган ватандошларимиз  хотираси муқаддасдир

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фарғона вилоят божхона бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ходимлари ва шоир ҳамда адиблар, ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

Мазкур “Ватан сендан ризо ўғлим” номли китоб ватанимиз хавфсизлиги йўлида хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларни хотирасига бағишланган бўлиб, унда энг аввало, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидан террорчилар билан қонли тўқнашувларда жасорат кўрсатган ўғлонлар, шунингдек, ватанимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда, эл юрт осойишталиги учун жонини фидо этган мард фарғоналик божхона ходимлари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий публицистик мақолалар жамланган бўлиб, мақолаларда жасур ўғлонларнинг матонати ҳақида сўз юритилган.

Мазкур тадбирда сўз олганлар бугунги тинч осойишта кунлар учун жон фидо қилган фарзандларни уларнинг эзгу ишларини самимий эътироф этиб уларга тарбия берган ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди. Уларга азиз фарзандлари номлари битилган китоб ёдномалар топширилди.

Ўтказилаётган бу каби маънавий маърифий тадбирлар замирида ватандошларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиш ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

21.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг