Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт ривожи - барқарор иқтисодиёт гарови
182
Бугунги кунда экспорт фаолиятини кенгайтириш, миллий маҳсулотларимиз учун янги бозорларни ўзлашириш, бу орқали валюта тушумлари ошишини таъминлаб, халқимиз фаровонлигига эришиш энг устувор вазифалардан бирига айланди.

Шу боисдан, йилдан-йилга экспорт тартиб-таомиллари босқичма босқич соддалаштириб борилмоқда. Бунда, божхона органлари, сертификатлаштириш идоралари, транспорт-логистика инфратузилмалари, ёинки экспорт фаолияти билан боғлиқ барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу яратилган қулайлик ва берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланган тадбиркорлар томонидан ҳудудларнинг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда.

Навоий вилоятининг экспорт кўрсаткичларига аҳамият берсак.

2019 йилнинг январь – октябрь ойлари давомида вилоятдан 26 млн. АҚШ долларидан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 679 минг АҚШ долларига ошган. Навоийдан асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Туркия каби давлатларга мева-сабзавотлар жўнатилган.

2019 йилнинг январь-октябрьойлари давомида Навоий вилоятидан экспорт қилинган мева-сабзавотларнинг маҳсулот тури кесимидаги таҳлили

2019 йилнинг январь-октябрьойлари давомида Навоий вилоятидан экспорт қилинган мева-сабзавотларнинг ҳамкор мамлакатлар кесимидаги таҳлили

Бироқ, вилоятнинг экспорт салоҳияти бунданда юқори. Шу боисдан ҳам божхона ходимлари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда тадиркорларга экспорт бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, бу борада юзага келаётган муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиш мунтазам йўлга қўйилган.

Бу каби учрашувлардан навбатдагиси Навоий шаҳридаги “Навоий Корея” қўшма корхонасида бўлиб ўтди. Бугунги кунда ушбу корхонада 3 гектар майдонда замонавий технологиялар асосида иссиқхона ташкил этилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида корхона томонидан 21,6 минг АҚШ долларига тенг помидор маҳсулотлари хорижга юборилган бўлиб, йил охирига қадар яна 65 минг АҚШ долларига тенг маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.

Учрашувда экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 августдаги 660-сон қарорига асосан товарларни экспорт қилишда темир йўл транспорти харажатларининг 50 фоизигача қисми маълум шартлар асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши ҳақида тушунтириш берилди.

Албатта, бу каби ислоҳотлар мамлакатимиздаги экспортёр корхоналар фаолиятида ўз самарасини кўрсатиб, уларни янгидан-янги марраларни эгаллашларига туртки бўлади.

20.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг