Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроғимизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
308
Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Байроғимизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Унда Давлат божхона қўмитаси Фахрийлар Уюшмаси Раиси Деҳқонбой Қудриддинов, Саодат журнали бош муҳаррири Минаввара Усмонова, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Баҳтиёр Рахимов ва Марказий аппарат шахсий таркиби иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган шоира Минаввара Усмонова шахсий таркибни байрам билан қутлар экан, байроғимизнинг қадри нечоғлик баланд эканлигини ҳаётий мисоллар билан изоҳлаб берди. Шу билан бирга шерий тўпламларидан сара намуналар билан яқиндан таништирди. Унинг байроқни онага қиёслаб “Она” ҳақида ўқиган шеъри ва “Бундай элни қайдан топасан?” номли шеърлари шахсий таркибга манзур бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида божхона ходими Мўминжон Мўминов ўзининг “Байроқ” номли шеърини ўқиб берди. Унинг шеъридаги жумлалар иштирокчиларда ватанпарварлик туйғусини янада оширди.

Тадбир якунида Давлат божхона ахборот хизмати томонидан суратга олинган видеолавҳа намойиш қилинди.

19.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг