Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроғим – менинг фахрим!
285
Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтиҳор тимсоли ҳисобланади.
Байроғим – менинг фахрим!

Байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган.

18 ноябрь, байроғимиз 28 ёшда! Мазкур кун юртимиз бўйлаб кўтаринки шукуҳда нишонланмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” ва "Гулбаҳор" чегара божхона постлари ходимлари ҳам Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Байроғим менинг фахрим!” мавзусида акция ўтказишди. Унда пост орқали пиёда ва автомашинада ҳаракатланаётган фуқароларга кўкрак белгилари ва шараф ленталари улашилиб, байроғимиз тарихи ва таърифи ҳақида маълумот берилди.

Шубҳасиз, бу каби тадбирлар байроғимизнинг не чоғлик қадри баланд эканлигидан юртимиз меҳмонларига ҳам дарак беради.

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг