Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроғимиз – фахримиздир
329
Бугун давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Шу муносабат билан айни вақтда Республикамизнинг барча худудларида, жумладан Фарғона вилояти божхона бошқармасида хам санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Байроғимиз – фахримиздир

Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда мамлакат байроғи бу – оддийгина тимсол эмас балки бутун бир юртни бирлаштириб турувчи озодлик, мустақиллик белгиси эканлиги, истиқлолга эришганимиздан сўнг халқимизнинг азалий орзу истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топган таъкидланди.

Байроқдаги мовий ранг мангу осмон ва оби ҳаёт рамзи бўлиб, тириклик мазмуни, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқатдан маъно беради. Тинчлик, поклик, беғуборлик даракчиси бўлган оқ рангнинг уйғунлашуви ажиб бир гўзаллик кашф этаётган бўлса, яшил ранг она табиатнинг янгиланиши, навқиронлик, умид ва шодлик тимсоли ҳисобланади.

Байроқ узра кўтаринкилик руҳида уфуриб турган қизил чизиқлар вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқлари бўлса, тарихий анъаналаримиз, қадимги қуёш йилномасига бевосита алоқадор бўлган ўн икки юлдуз тасвири ҳам ундан ўрин олган. Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккуримизда «нужум илми» тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади. Ўн икки юлдуз тасвири ўзбек халқи маданияти қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиш рамзи сифатида тушунилади.

Байрамона тадбирда байроғимиз тўғрисида маълумот берилар экан, унинг тарихи ҳамда ахамияти туғрисида тухтатилиб ўтилди. Айни пайтда бу каби тадбирлар  жойларда давом этмоқда.

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг