Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!
483
Тошкент вилояти божхона бошқармасида байроқ қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир ташкил қилинди.
Байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Тадбир мадҳия ва тантанали байроқ кўтариш маросими билан бошланди. Шундан сўнг, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Хабибов тадбирни очиб берди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, байроғимиз Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпираб турибди. Шунингдек, дунё мамлакатларидаги элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида ҳам байроғимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди. Хорижда байроғизни кўрганимизда юрагимизда чексиз фахр уйғонади, руҳимиз кўтарилади. Байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ҳис қиламиз.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг