Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юрт байроғига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
308
Бугун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Юрт байроғи майдонида” Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Юрт байроғига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Байрам очилиш маросимини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев табрик сўзи билан бошлаб берди. Вилоят ва шаҳарнинг барча органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарлари бир сафда туришиб, байрам жараёнига ўз ҳиссаларини қўшдилар. 

Мусиқий оркестр жамоаси  ва истеъдодли кичик шоирлар ўз маҳоратларини намоиш этдилар. Майдонга йиғилган томошабинлар юртимиз байроғини баланд кўтаришди. 

Байрам якунига қадар Миллий гвардия аскарлари, велоспортчилар, картингчилар ва автомобиллар иштирокида марафон намойиши бўлиб ўтди. 

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг