Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда
254
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга божхона соҳасидаги сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жойларга чиқиб, учрашув ташкил этиб келинмоқда.
Тадбиркорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Илхомжон Текстил” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан яқиндан танишиш учун сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур корхона ўз фаолиятини йўлга қўйганига 6 йил бўлиб, корхонанинг асосий фаолияти эркаклар учун костюм, шим ва пальто маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Ушбу корхона замонавий технологик ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, хозирда 50 дан зиёд фуқаролар иш билан таъминланган. Корхона томонидан 2020 йилда янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали 30-40 та ишчи ўринларини яратиш ҳамда 2020 йилда хорижий ҳамкорлар билан 150 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш билан боғлиқ шартномалар тузиш режалаштирилган.

Учрашув давомида  Наманган вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш     чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186 сон қарорининг мазмун-моҳияти шунингдек маҳсулотлар экспортидаги қулайликлар ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда “Илҳомжон Текстил” МЧЖ  раҳбари  И.Ҳусаинов юқоридаги мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлгани, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётгани шу билан бирга тадбиркорларни ривожланишига кўмак бўлаётганини таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи гуруҳига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08  ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

15.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг