Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Kanteks invest”да бўлди
199
Бугунги кунда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспортни амалга оширувчи корхоналар сони ҳам кундан-кунга кўпаймоқда.
Божхоначилар “Kanteks invest”да бўлди

Бу борада, божхона ходимлари экспортёр корхона вакиллари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ташқи иқтисодий фаолиятларини амалга оширишда яратилаётган қулайликлар ва эркинликлар бўйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш юзасидан жойларда учрашувлар ташкил этишмоқда.

Божхоначиларнинг навбатдаги ташрифи шундай корхоналардан бири, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида жойлашган “KANTEKS INVEST” масъулияти чекланган жамиятига бўлди.

Асосан, пахта хом-ашёсидан ип калава ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ушбу корхонада ишчилар сони бугунги кунда 450 тани ташкил этади.

Умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг бўлган жамиятнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 25 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, бу ерда йилига 10 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Корхона маҳсулотлари Россия, Туркия, Польша ва Украина давлатларига экспорт қилиниб, бу жараёнда божхона хизмати органлари томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

“Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишар экан, ташкилот ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337-сон қарори асосида экспортни молиялаштириш юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.

Учрашув давомида, корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олди.

13.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг