Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимояси энг олий шараф
507
Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиш юзасидан барча ҳудудларимизда “Ватанпарварлик ойлиги” фаол тарзда бўлиб ўтмоқда.
Ватан ҳимояси энг олий шараф

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Б.Толипов ўзи таълим олган Фарғона тумани 9-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашди. Юқори синф ўқувчилари билан бўлиб ўтган суҳбатлар жонли ва самимий руҳда кечди. Унда келгусида ҳарбий бўлиш истагидаги ўқувчилар божхоначи ходимларидан энг муҳим тавсия ва маслаҳатларни олишди. Божхона ходимлари ўқувчиларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш билан бир қаторда улар орасида божхона ишини тарғиб қилишга қаратилган фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбирда сўз олган божхона ходими ўқувчиларни ватанпарварлик ва китобхонликка даъват қилиб, Ватанни асраш учун билакдаги кучнинг ўзи етарли эмаслиги, балки кучли билим ҳам талаб этилишини таъкидлашди. Учрашув якунида ўқувчиларга эсдалик учун “Темур тузуклари”, “Ўзбекистон тарихи”, “Ватаннинг шерюрак баҳодири” ва бошқа турли китоблар улашилди. Шунингдек, шу куннинг ўзида вилоят божхона бошқармаси ходимлари Фарғона шаҳридаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари билан ҳам байрамона тадбир ўтказишди. Боғча муассасасида тарбияланувчи болажонларга Ватан ҳимоясида божхона органларининг ўрни тизимида назорат техник воситалари божхона хизмат итлари буйруқларини бажаришдаги амалий чиқишлар кўрсатилди. Болажонлар томонидан эса ўз навбатида ўзлари ёд олган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, “Чегара остонасида” деб номланган саҳна кўринишлари бўйича чиқишларини намойиш этилди, бу каби чиқишлар иштирокчиларда ёрқин таассуротлар қолдирди.

Бир сўз билан айтганда божхона ходимларининг мактабга ва болалар боғча муассасасига ташрифи ўқувчилар ва тарбияланувчилар қалбида олам-олам таассурот қолдириб, ватанпарварлик ва китобхонлик чўғини алангалатишда ҳисса қўшган бўлса ажаб эмас.

12.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг