Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий-маърифий тадбирлар
Мустақил Ўзбекистон асосчиси хотирасига юксак эҳтиром Маданий-маърифий тадбирлар

Бугун эрта тонгдан Самарқанд шаҳри Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат билдириш учун ошиқаётган юртдошларимиз билан гавжум.

2.09.2019

Байрам шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда Маданий-маърифий тадбирлар

Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган.

31.08.2019

Истиқлолинг абадий бўлсин - она Ватаним! Маданий-маърифий тадбирлар

Мустақиллик байрами энг улуғ ва энг азиз айём, дея бежизга айтилмайди. Боиси, эркин, обод ҳамда фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимиз айнан истиқлол қўлга киритилгандан сўнг амалга оша бошлади.

31.08.2019

Наманган вилояти божхона бошқармасида Мустақиллик байрами муносиб нишонланмоқда Маданий-маърифий тадбирлар

Наманган вилояти божхона бошқармасида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

31.08.2019

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси Бухорода ҳам кенг нишонланди Маданий-маърифий тадбирлар

Шу кунларда бутун республикамиз бўйлаб кенг тарзда нишонланаётган Мустақиллик шодиёналари Бухоро вилояти божхона бошқармасини ҳам четлаб ўтмади, албатта.

31.08.2019

Мустақиллик энг олий неъмат! Маданий-маърифий тадбирлар

Шу кунларда халқимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини 28 йиллиги “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида тантанали равишда кенг нишонланмоқда.

31.08.2019

Мустақиллик байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида байрам тадбири ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғояси остида кенг нишонланмоқда.

31.08.2019

Давлат божхона қўмитаси вакиллари Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйишди Маданий-маърифий тадбирлар

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Айни кунларда Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ана шундай эзгу ғоя асосида кенг нишонланмоқда. Залворли ютуқлар, кўтаринки кайфият ва доруломон кунлардан шукроналик ҳисси ҳар бир юртдошимизнинг юзу кўзида намоён.

31.08.2019

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

30.08.2019

Янги Ўзбекистон байрам муборак ! Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланади

28.08.2019

Божхона институтида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида иншолар танлови бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирлар амалга оширилмоқда.

24.08.2019

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Маданий-маърифий тадбирлар

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

17.08.2019

Энг улуғ ва энг азиз неъмат Маданий-маърифий тадбирлар

Президентимизнинг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида истиқлол туфайли мамлакатимиз ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадаил илгарилаб бораётгани таъкидланди.

7.08.2019

Термизда «Темур тузуклари билимдони» вилоят босқичига саралаш бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Қоидалар узоқ йиллар давомида пайдо бўлади, борган сари улар такомиллашади. Уларни одамлар қомус, тузук, тўра, низом, ясо, шариат, асосий қонун, конституция ва бошқа сўзлар билан ифодалайдилар. Бу тартиб-қоидаларнинг вужудга келиши узоқ тарихий тараққиётнинг маҳсулидир.

5.08.2019

Навоийда “Темур тузуклари билимдони” республика танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарини ҳар бир инсон ўқиши лозим бўлган китоблар сафига қўшиш мумкин. Чунки унда ўша даврнинг урф-одатлари, давлатни бошқариш тартиби содда ва тушунарли тилда баён этилган. Китоб Темур салтанатида конституция вазифасини ҳам бажарган.

29.07.2019

Музей – тарих кўзгуси, тарбия маскани Маданий-маърифий тадбирлар

Барчамизга маълумки, музейларда сақланаётган ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ҳамда муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

23.07.2019

Самарқандлик божхоначилар “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Маданий-маърифий тадбирлар

Жойларда халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммолардан хабардор бўлиш, бу муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси иштирок этди.

22.07.2019

Давлат божхона қўмитасида ижодий мусобақалар бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат божхона қўмитасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови бўлиб ўтди. Унда Божхона институти курсантлари ва божхона органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар иштирок этишди.

19.07.2019

Миллий кинология марказида китоб ярмаркаси ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Миллий кинология марказида ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил қилинди. Унда Миллий кинология марказининг шахсий таркиби ва тингловчилари иштирок этишди.

19.07.2019

Ёз ўтмоқда соз! Маданий-маърифий тадбирлар

Ёз фасли, айниқса, болажонларимиз учун ўзгача шодлик ва шукуҳ олиб келади, бу фаслда улар ота-оналари билан биргаликда сайрга чиқишади ва турли истироҳат боғларида бўлишади.

16.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг