Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Юртбошимиз ташаббусининг Навоийдаги самараси Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунга келиб “коронавирус” инфекцияси бутун инсоният ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солмоқда. Бундай синовли кунларда энг аввало инсонлар саломатлигини асраш, шу билан бир қаторда давлатларнинг иқтисодий барқарорлиги таъминлаш ғоят муҳим вазифа ҳисобланади.

24.07.2020

Экспорт кўлами тобора ортмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Пандемия даврида қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш, иқтисодиётнинг бошқа аҳамиятли тармоқлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини асло тўхтатиб бўлмайди. Зероки, ҳаёт давом этмоқда, халқимизнинг барқарор турмуш тарзини таъминлаш ҳам иқтисодиётимизнинг айнан ушбу жабҳаларига тўғридан-тўғри боғлиқдир.

24.07.2020

Карантин даврида экспорт-импорт жараёнлари барқарор давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Карантин даврида аҳоли ўртасида озиқ-овқат заҳирасига оид турли туман саволлар туғилади. Божхона омборларида сақланаётган ва импорт бўлаётган озиқ овқат маҳсулотлари барчага қизиқ бўлса керак.

23.07.2020

“Жарқўрғон” ТИФ божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда пандемия сабабли дунё иқтисодиётига иқтисодий инқироз эшик қоқиб турган бир вақтда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши ва фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

17.07.2020

Экспорт – иқтисодиёт барқарорлигининг муҳим омили Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бутун жаҳонда пандемия, карантин ва иқтисодий инқироз шароитида ҳар бир мамлакат ўзининг иқтисодиётини, яъни экспорт салоҳиятини сақлаб қолишга бор куч ва имкониятини сафарбар қилмоқда. Ҳудудлар ва тармоқлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг натижасини бермай қолмайди.

15.07.2020

Сарҳисоб – божхонада салмоқли ишлар амалга оширилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.Иқтисодиётда муҳим ўрин эгаллайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини янгидан йўлга қўйиш, мавжудларини сақлаб қолиш ва уларга яқиндан амалий кўмак кўрсатиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Яна бир томондан тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотлар экспортини ҳамда аҳоли эхтиёжи учун зарур халқ хўжалиги маҳсулотлари импортини таъминлаш ўтаётган синовли даврни юмшатишда муҳим аҳамият касб этади.

15.07.2020

Экспорт-импорт жараёнлари тўхтовсиз давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда деярли барча мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётган “коронавирус” балоси бизнинг мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ҳам хавф туғдирмасдан қолмайди. Шундай экан бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири бу – товарлар экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашдир.

15.07.2020

“Хўжадавлат” чегара божхона постида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда хизмат давом эттирилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугун дунёда кенг тарқалган коронавирус эпидемияси минг афсуски, юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу эса мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказиши ҳеч кимга сир эмас. Ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этаётганлигини ҳисобга олсак, бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади. Чунки, чегараларимиз орқали товар моддий бойликларни ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир қаторда, товарларнинг экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.

14.07.2020

Хоразмнинг экспорт салоҳияти тобора ортмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бутун дунёда кечаётган коронавирус билан боғлиқ бугунги пандемия шароитида қуёшли заминимизда етиштирилаётган мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги ҳамда ишлаб чиқарилаётган саноат ва тўқимачилик маҳсулотлари билан хориж бозорларида муносиб ўрин эгаллашда мамлакатимиз томонидан тадбиркорларимизга экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

14.07.2020

Озиқ-овқат хавфсизлиги – фаровонлик кафолати Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги пандемия шароитида деярли барча мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кўпчиликни ўйлантирмоқда. Бир томонда миллионлаб инсонлар “коронавирус” деб аталмиш касалликдан азият чекаётган бўлса, бошқа томонда инсонларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кундан-кунга ортиб бормоқда.

14.07.2020

Товарлар экспортининг ташқи савдо айланмасидаги улуши тобора ортмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 14 апрелда ўтказган видеоселектор йиғилишида “Республикамиз ҳудудларида қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш, иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида, тадбиркорлик субъектларида ишларни самарали давом эттиришимиз керак. Чунки кун кутиб турмайди, ҳаёт давом этмоқда. Бугунги йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди” деган эдилар.

14.07.2020

Амалга оширилган ислоҳотлар: натижа ва рақамларда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ҳозирги кунда бутун дунё миқёсида давом этаётган пандемия барча мамлакатларнинг иқтисодиётига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётгани барчамизга маълум.

11.07.2020

“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги пандемия шароитида мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши ва фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

11.07.2020

Айрим божхона тўловларидан имтиёзлар бекор қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

11.07.2020

Экспорт-импорт операциялари жадал давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.

11.07.2020

Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи Божхоначи - тадбиркор таянчи

Айни дамда мамлакатимизда “Коронавирус” пандемияси сабаб карантин тадбирлари янада кучайтирилмоқда, аммо юзага келаётган чеклов чораларига қарамай республикамизнинг бирор бир ҳудудида ташқи савдо операциялари жараёни бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ.

11.07.2020

Онлайн брифинг бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда деярли барча мамлакатлар “коронавирус” пандемиясини бошидан ўтказмоқда. Бу касалликнинг қачон тугаши ҳали ҳамон маълум эмас.

10.07.2020

Божхонада ислоҳотлар кўлами кенг Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда карантин туфайли чегара ўтказиш пунктларида ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади. Бухоро вилояти божхоначилари томонидан ҳам куну-тун экспорт ва импорт расмийлаштирувига алоҳида эътибор қаратилган.

10.07.2020

Экспорт салоҳияти тобора кенгаймоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Наманган вилоятида йил бошидан амалга оширилган экспорт ҳажми 131,5 млн. АҚШ долларни ташкил қилди. Пандемия даври ва карантин чекловларига қарамай бундай натижага эришиш вилоят тадбиркорларининг машаққатли меҳнати, ғайрати, иродасидан дарак беради.

9.07.2020

Эришилган натижалар сарҳисоби Божхоначи - тадбиркор таянчи

Республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, импортни оптималлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилоят божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

9.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг