Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар
1719

Давлат божхона қўмитасига 2018 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси бўйича давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида ўтказилаётган Ҳайъат ва ҳудудий божхона бошқармаларидаги кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали давлат божхона хизмати органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, зарур бўлса муаллиф билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалалари ҳал этилмоқда.

Давлат божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатларни амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Ҳайъат ва ҳудудий бошқармаларнинг Кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи кун тартибига киритилиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб келинмоқда.

2018 йилнинг ўтган I ярим йиллиги давомида ДБҚ Раиси қабулига 265 та фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг аксарият қисми189 та (71,3%) божхона органлари хизматига қайта тиклаш, 60 та (22,6%) бошқа вилоятга ротация қилиши масаласи, 10 та (3,7%) божхона расмийлаштируви, 6 та (2,2%), ишга кириш масала мурожаат этишган.   

Жорий йилнинг ўтган I ярим йиллиги давомида ДБҚга жисмоний ва юридик шахслардан жами 1766 та (жисмоний шахслар 1565 та, юридик шахслар 201 та) мурожаатлар келиб тушди.

 Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, хизматдан ноқонуний бўшатилганлиги ва хизматга қайта тиклаш тўғрисида 458 та (42,9%), божхона назоратини ўтказиш ва расмийлаштирув тўғрисида 233 та (21,8%), божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар тўғрисида 149 та (13,9%), бошқа масалалар 156 та (14,6%), божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича 50 та (4,6%) олиб қўйилган товар-моддий бойликлари ёки жарималарни қайтариш тўғрисида 30 та (2,8 %).

ДБҚ марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш, уларга асосланган жавоб хатларини юбориш, шу билан бирга чуқур таҳлил қилиш, шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий мурожаатларни), уларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар кўрилмоқда.

ДБҚ Раиси ўринбосарлари ва Марказий аппарати тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари 2018 йилнинг ўтган даврида тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан 35 дан ортиқ учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши доимий назорат қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

13.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг